Эрдўған АҚШни Фрот шарқидан курд тузилмаларини олиб чиқиб кетишга чақирди
Туркия АҚШни Суриядаги Фрот шарқидан курд тузилмаларини олиб чиқиб кетишга чақирди, акс ҳолда Анқара у ерда операция ўтказади, деб маълум қилди Туркия президенти Тойиб Эрдўған.
Ўтган ҳафтада Эрдўған турк армияси Фрот дарёси шарқидаги суриялик курд тузилмаларига (YPG) қарши операция бошлашга тайёрлигини билдирганди.
"Биз Трамп билан гаплашдик. Террорчилар Фрот шарқидан кетишлари керак. Агар кетишмаса, уларни у ердан йўқ қиламиз. Чунки улар бизни ташвишлантирмоқда", деди Эрдўған Кўняда бўлиб ўтган митингда.
Анқара Вашингтонни Сурия шимоли-шарқини назорат қилиб турган курд гуруҳларига қурол етказиб беришда бир неча бор айблаганди. Туркия YPG гуруҳини террорчилик ташкилоти деб эълон қилинган Курдистон ишчи партияси билан алоқадорликда айблаб келади.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024