Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қишлоқ туризмини ривожлантириш маҳаллий аҳоли учун қўшимча даромад келтиради
Тошкент вилоятининг Паркент туманида қишлоқ туризми ва оилавий меҳмон уйларини ривожлантириш учун улкан салоҳият мавжуд. Сайёҳларни жалб қилиш учун ушбу туризм йўналишини ривожлантирадиган ҳудудларнинг аҳолиси зарур кўникмаларга эга бўлиши керак. Туризмнинг ҳар қандай тури каби қишлоқ туризми ҳам зарур хизматлар ва туристик маҳсулотлар билан таъминлаш учун махсус билим ва кўникмалар талаб қилади. Айниқса, ушбу соҳада амалий тажрибага эга бўлмаган тадбиркорлар орасида бундай маълумотларга ташналик кучли.
Ўзбекистон хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси Европа Иттифоқининг «Марказий Осиёда барқарор иқтисодий ривожланиш учун бизнес уюшмалари орқали қишлоқ хўжалиги ва экотуризмни мустаҳкамлаш» лойиҳаси доирасида мазкур ишларни муваффақиятли амалга оширилмокда. Лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси кўмагида Паркент туманида бир ҳафталик ўқув семинар бўлиб ўтди.

Паркент тумани аҳолиси ўқув семинарига қизиқиш билдириб, янги бизнес турларини ўрганишга тайёр эканликларини билдирди. Улар меҳмон уйларида сайёҳлик хизматларини ташкил этиш ва таъминлаш имкониятларини йўлга қўйишади. Семинар дастурида иштирокчиларни оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил қилиш ва уларни муваффақиятли бошқариш билан боғлиқ ишларни кучайтиришга эътибор қаратилди. Хусусан, ўқув дастуридан сайёҳларни қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш учун туристик хизматларни жорий этиш, меҳмон уйи фаолиятини йўлга қўйиш ва бошқариш каби муҳим маълумотлар ўрин олди.

Тошкент Халқаро клиника вакиллари иштирокчиларга биринчи ёрдамни қандай тақдим этиш ҳақида тушунчалар беришди. Улар меҳмон уйларида санитария-гигиена шароитларига нисбатан татбиқ этилган стандартларга алоҳида эътибор қаратишди. Тажрибали тренерлар маркетинг воситаларидан самарали фойдаланишнинг аҳамиятига алоҳида тўхталишди.

Саёҳат хизматлари учун нархларни белгилаш билан бир қаторда, бизнес-режа тузишнинг хусусиятлари ҳамда онлайн режимида E-Mehmonhona онлайн рўйхатдан ўтиши ҳақида маълумотлар беришди. Семинар давомида Давлат солиқ қўмитасининг вакиллари ҳам оилавий меҳмон уйлари учун солиқ ставкалари ҳақида тўлиқ маълумотлар тақдим этишди. Халқаро тажриба шуни кўрсатадики, қишлоқ туризмининг ривожланиши маҳаллий аҳоли учун қўшимча даромад манбалари пайдо бўлишига олиб келади, асосан сайёҳлар учун меҳмон уйлари, овқатланиш ва дам олиш имкониятларини таъминлайди.


Таъкидлаш жоизки, меҳмон уйларининг ривожланиши сайёҳларни қабул қилувчи оилаларнинг турмуш даражасига ўз ҳиссасини қўшади, яъни қишлоқ сайёҳлик саноатининг ривожланган ҳудудларида турмуш даражасининг юқори бўлишига ёрдам беради. Шундай қилиб, бу каби семинарлардаги билимлар ўзининг ижобий самарасини бериб, Ўзбекистонда қишлоқ туризмининг ривожланишига ёрдам беради.
Мавзуга оид
16:41 / 03.02.2026
Ботқоқларни асраб қолишимиз керак – Тошкентда бу мавзуда халқаро семинар бўлиб ўтди
10:26 / 08.02.2023
“Замонавий мактаб лидерлар нигоҳида” – Тошкент, Фарғона ва Андижондаги семинарлардан репортаж
19:06 / 07.10.2021
Тошкентда исломда насия савдо қоидалари бўйича махсус семинар бўлиб ўтади
00:01 / 21.08.2019