Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистонда яна бир вазир ишдан кетди, бош вазирнинг икки ўринбосари қаттиқ ҳайфсан олди
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Хўшгелди Мергеновни ишда йўл қўйган жиддий камчиликлари учун саноат вазири лавозимидан озод қилди.
ТДХ агентлигининг маълумотларига кўра, саноат вазири вазифасини вақтинчалик бажариш саноат вазири ўринбосари Тоҳирберди Дурхонов зиммасига юклатилди.
Бошқа буйруқлар билан лавозим вазифалари етарли даражада бажарилмагани ҳамда ишда йўл қўйилган камчиликлар туфайли давлат раҳбари вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосарлари Эсенмурод Ўрозгелдиев ва Миратгелди Мередовга қаттиқ ҳайфсан берди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бердимуҳамедов Туркманистон бош вазири ўринбосарини ишдан ҳайдагани, унга 11 ой давомида уч марта ҳайфсан берилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
20:29 / 02.03.2026