Абдулазиз Комилов Австрия элчиси билан нималарни муҳокама қилди?
2018 йилнинг 18 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Австрия Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Вена шаҳрида) этиб тайинланган Алоис Краутни қабул қилди.
ТИВ хабарига кўра, вазир элчининг ишонч ёрлиқларини қабул қилар экан, уни масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклади ва муваффақиятлар тилаган.
Суҳбат чоғида ҳамкорликнинг деярли барча соҳаларида икки томонлама алоқаларнинг жадал ва изчил тус олгани қайд этилди, дейилади хабарда.
Абдулазиз Комилов Австриянинг 31 декабрь куни якунланаётган Европа иттифоқидаги муваффақиятли раислигини алоҳида қайд этди.
Учрашувда икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни кенгайтириш, жумладан ташрифлар алмашиш ва қўшма бизнес-форумларини ўтказишдан томонлар манфаатдорлиги тасдиқланди.
Таъкидланганидек, томонлар маданий-гуманитар ҳамкорликка катта эътибор қаратмоқда. Шу ўринда Тошкент иқтисодиёт университетида Австрия амалий фанлар университети билан ҳамкорликда илғор дастурлар бўйича мутахассислар тайёрлаши режалаштирилаётган минтақамиздаги илк факультет очилиши муҳим воқеа ҳисобланади.
Қайд этилишича, суҳбат чоғида айрим халқаро сиёсий масалалар муҳокама қилинган.
Мавзуга оид
13:10 / 23.10.2024
Австрия раҳбари канцлерга ҳукуматни шакллантиришни топширди
10:50 / 30.09.2024
Австриядаги сайловларда ўнг популистлар ғалаба қозонди
15:40 / 28.09.2024
Ўзбекистон ва Австрия ТИВ ҳамкорлик дастурини имзолади
19:07 / 13.09.2024