Жаҳон | 15:17 / 18.12.2018
4739
1 дақиқада ўқилади

Австралияда самолёт таҳдид ҳақидаги хабардан сўнг фавқулодда қўндирилди

Фото: AAP

Австралиянинг Сиднейдан Мельбурнга учаётган Tigerair авиакомпанияси самолёти бортида “ёзма таҳдид” топилгани сабабли зудлик билан ортга қайтишга ва қўнишга мажбур бўлди, деб хабар берди New Daily нашри.

Нашрнинг билдиришича, парвоз бошланганидан ярим соатча ўтганидан сўнг самолёт капитанини таҳдид ҳақида огоҳлантиришган. Самолёт қўниши билан уни полициячилар ўраб олган.

Йўловчиларга телефонларини ўчириб қўйиш ва жойидан турмаслик айтилган. Улар самолётни икки соатдан сўнг тарк этишган.

Воқеа ҳақида бошқа батафсил маълумотлар келтирилмаяпти.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид