Кремль Қрим ва Севастополнинг «ҳарбийлашуви»га муносабат билдирди
Москва Қрим ва Севастополь, шунингдек, Қора денгиз ва Азов денгизининг бир қисми ҳарбийлашуви тўғрисидаги Украина резолюциясини қабул қилган БМТ Бош ассамблеясининг қароридан норози эканини билдиради. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди. Унинг сўзлари РИА Новости томонидан келтирилган.
«Биз бу борада чуқур афсусдамиз», - деди у.
Кремль вакилининг таъкидлашича, ярим орол «фуқаролар иродаси» асосида Россияга қайта қўшилди, у «ўша пайтда Украинадаги амалдаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилди».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БМТ Қримнинг ҳарбийлашуви бўйича Украина резолюциясини қабул қилганди.
Резолюцияда айтилишича, Россия армиясининг Қримдаги иштироки «Украина миллий суверенитети, сиёсий мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги»га зид келади.
Шунингдек, Бош ассамблея ҳужжатда Азов ва Қора денгизларда Россия ҳарбий иштирокининг «ортиб бораётгани» ҳамда Азов денгизида хорижий кемалар ўтишига чекловлар ўрнатилганини қоралади.
Ўзбекистон эса Украинанинг Қрим бўйича резолюциясига қарши овоз берди.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, БМТ Бош ассамблеясининг 66 мамлакати резолюцияни қўллаб-қувватлади, 72таси бетараф қолди.
Ўзбекистондан ташқари, Арманистон, Беларусь, Боливия, Бурунди, Камбожа, Куба, Корея Халқ Демократик Республикаси (КХДР), Эрон, Лаос, Мьянма, Никарагуа, Россия Федерацияси, Сербия, Жанубий Судан, Судан, Сурия, Венесуэла ва Зимбабве ҳам қарши овоз берди.
Мавзуга оид
09:00
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
08:19
Байден республикачиларни Украинага ёрдам беришга ишонтирмоқчи
21:05 / 10.11.2024
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
20:11 / 10.11.2024