Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Метро йўлига тушиб кетган қиз видеоси бўйича расмий изоҳ берилди. Воқеа ёзда содир бўлган
Бугун, 18 декабрь куни ижтимоий тармоқларда Тошкент метросининг «Алишер Навоий» метро бекатида бир қизнинг рельсга тушиб кетгани тасвирланган видео тарқалди. Хабарларда ушбу ҳодиса 15 декабрь куни содир бўлгани айтилганди.
Тошкент шаҳри ИИББ ушбу видео юзасидан маълумот берди. Маълум қилинишича, воқеа шу йилнинг 29 июль кунида юз берган, Гулбаҳор исмли 20 яшар қиз поезд станцияга кириб келаётган вақтда ҳушидан кетиб, рельсга йиқилган, айни вақтда у соғ-омон.
«Электропоезд машинисти фавқулодда тормозланишни ишга солгани туфайли, фожианинг олди олинган. Жабрланувчи енгил жароҳат олган», — дейилади ИИББ ахборотида.
Мавзуга оид
08:22 / 20.02.2026
Илк марта: самолёт ҳаракатланаётган поезд устига қўниб, яна осмонга кўтарилди
10:43 / 13.02.2026
Водий–Тошкент йўналишида қўшимча поезд рейслари йўлга қўйилди
11:00 / 28.01.2026
Россия армияси йўловчи поездига дрон билан зарба берди: ҳалок бўлганлар бор
15:21 / 26.01.2026