Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида бир ойлик ободонлаштириш акцияси бошланди
17 декабрь куни Нурафшон шаҳарчасида «Обод қишлоқ» дастурида доирасида, «Озода маҳалла» шиори остида ободонлаштириш ва тозалик ишлари акцияси бошланди.

Унда Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, вилоят «Тоза ҳудуд» ДУК, вилоят ҳокимлиги, прокуратураси, ИИББ ҳамда ДСЭНМ ходимлари иштирок этмоқда.

Акция Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги ПҚ-3630-сонли қарори, Тошкент вилояти ҳокимининг 2018 йил 12 июлдаги 410-Ф-сонли фармойиши асосида ташкил этилган. Унинг доирасида шаҳар ва туманлар шоҳ кўчаларини тозалаш, йўлларни таъмирлаш, чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетиш, вилоят ҳудудидан оқиб ўтувчи каналлар, сойлар ва дарёлар атрофини тозалаш ва ободонлаштириш каби ишлар амалга оширилмоқда.

«Озода маҳалла» шиори остидаги ободонлаштириш тадбирлари бир ой – 17 декабрдан 18 январга қадар давом этади.


Мавзуга оид
07:34 / 05.05.2026
Угом дарёси давлат гидрологик табиат ёдгорлиги деб эълон қилинди
18:30 / 30.04.2026
Кўп квартирали уйларда яшил ҳудудларни ўзбошимчалик билан қисқартириш тақиқланди
10:57 / 27.04.2026
Ангренга киришда юк машинаси 4 та енгил машинани уриб кетди, қурбонлар ва ярадорлар бор
13:45 / 26.04.2026