АҚШ Фаластин-Исроил муаммосини ҳал қилиш бўйича янги режасини эълон қилди
АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли АҚШ маъмурияти Фаластин-Исроил муаммосини ҳал қилишнинг аввалгиларидан фарқ қилувчи янги режасини ишлаб чиққанини маълум қилди. Хейли бу ҳақда БМТ Хавфсизлик кенгашининг бу масала бўйича йиғилишида айтиб ўтди.
“Ҳозир ҳақиқатни қабул қилиш вақти келди – икки томон ҳам тинчлик сулҳидан ютган бўларди. Бироқ фаластинликлар кўпроқ ютган бўлардилар, Исроил эса таваккал қилмоқда. Айнан шу ўй билан АҚШ маъмурияти исроилликлар ва фаластинликлар ўртасида тинчлик сулҳи бўйича ўз режасини ишлаб чиқди”, деб айтган Хейли.
АҚШ доимий вакилининг айтишича, у ҳужжат билан танишиб чиққан.
“Унда икки томонга ҳам ёқадиган ва бирор томонга ёқмайдиган жиҳатлар бор”, деб қўшимча қилган Хейли. Унинг айтишича, ҳар бир давлат ўз танловини амалга оширади, яъни эътиборини унга тўғри келмайдиган жиҳатларга қаратиб, режани рад этади ёки режанинг мақбул жиҳатларига эътибор қаратиб, у бўйича музокараларни давом эттиради.
Хейлининг таъкидлашича, якуний қарорни фаластинликлар ва исроилликлар қабул қилиши керак.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
20:47 / 12.11.2024
“Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз” — Шавкат Мирзиёев
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
16:38 / 12.11.2024