Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда Трампнинг АҚШ ИШИД устидан ғалаба қилгани ҳақидаги сўзларига қарши чиқилди
Сурияда ИШИД террорчилик гуруҳи экстремизмнинг бошқа шаклларига айланган. Бундай фикрни твиттердаги саҳифасида Буюк Британиянинг мудофаа вазирлигидаги давлат вазири Тобиас Эллвуд билдирди. У АҚШ президенти Дональд Трампнинг АҚШ Сурияда ИШИД устидан ғалаба қозонгани ҳақидаги тасдиғига шундай муносабат билдирди.
“Мен умуман қўшилмайман. У [ИШИД гуруҳи] экстремизмнинг бошқа шаклларига айланган ва хавф ҳали ҳам долзарбдир”, деб ёзган Эллвуд.
Аввалроқ Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерс АҚШ Суриядан қўшинларини олиб чиқишни бошлаганини эълон қилган. Трамп твиттердаги саҳифасида АҚШ Сурияда ИШИД устидан ғалаба қозонгани ва АҚШ ҳарбий контингентининг у ерда бўлишидан ягона мақсад ҳам шу бўлганини ёзган.
Reuters ахборот агентлиги маълумотларига кўра, АҚШ Суриядан қўшинларини 60-100 кун ичида олиб чиқишни режалаштирган.
Мавзуга оид
10:56
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:50
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний миграция ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
11:07 / 10.07.2026