Ўзбекистон | 12:49 / 19.12.2018
4510
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: Facebook компанияларга фойдаланувчилар шахсий маълумотига кириш имконини берган

Фото: REUTERS

Facebook ижтимоий тармоғининг раҳбарияти технологик компанияларга аввал маълум қилинганидан ҳам кўпроқ фойдаланувчилар шахсий маълумотларидан фойдаланиш имкониятини тақдим этган. Бу ҳақда New York Times ички ҳужжатлар ва компания ходимлари интервьюсига асосан ёзмоқда.

Хусусан, нашр 2017 йилда қайси ҳамкор-компанияларга маълумотлар тақдим этилаётганини кузатиш учун шакллантирилган ички тизим ҳисоботларига таянган. Улардан келиб чиқадики, махфийлик ҳимоясига қарамасдан, Facebook маълумотларга кириш имкониятини тақдим этган. Ҳужжатларда айтилишича, бундай келишув 150дан ортиқ компанияларга фойда келтирган.

Компаниянинг махфийлик ва умумий сиёсат бўйича директори Стив Саттерфилд сўзларига кўра, ҳамкорлик бўйича келишувларнинг ҳеч бири фойдаланувчилар ҳимояси ёки Facebook’нинг Федерал савдо комиссияси билан келишувини бузмаган. Шу билан бирга, Саттерфилднинг тан олишича, ўтган йил давомида компания нотўғри қадамлар қўйди. Унинг тахминича, ишончни қайта тиклаш учун жуда кўп иш қилиш керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Facebook Исроил бош вазирининг ўғлини блоклаб қўйгани, у фаластинликларни «махлуқ» деб атагани хабар берилганди.

Мавзуга оид