«Қирғизистон картошкасининг Ўзбекистонда сотилиши бўйича ҳеч қандай муаммо бўлмайди» - Қирғизистон қишлоқ хўжалиги вазири
Қирғизистон қишлоқ хўжалиги вазири Нурбек Мурашев Ўш шаҳрида Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараолди вилоятлари раҳбарлари кенгаши йиғилишида муҳокама қилинган савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг айрим масалалари ҳақида сўзлаб берди.
«Бизда Қирғизистондан Ўзбекистонга картошка экспорти билан боғлиқ муаммолар бор эди. Бугун ушбу масалани муҳокама этдик ва ҳал қилдик. Ўзбекистон томони бизга 45та ташкилотдан иборат рўйхатни тақдим этди, у 70тагача ортиши мумкин. Ўзбекистонда Қирғизистон картошкасини сотиш билан энди ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Айни пайтда биз Ўзбекистондан қишлоқ хўжалиги техникасини сотиб олишга қарор қилдик», - деди Қирғизистон қишлоқ хўжалиги вазири Нурбек Мурашев.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Қирғизистон жанубида жойлашган цемент заводларидан маҳсулот сотиб олиши бўйича келишувга эришилган.
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг хабар қилишича, Қирғизистоннинг Ўш вилояти тадбиркорлари билан учрашув чоғида 5 миллион долларлик шартнома имзоланган.
«Қирғизистон билан Андижон вилояти ўртасидаги савдо айланмаси 95 миллион долларни ташкил этди. Бугун биз 5 миллион долларлик яна бир шартнома имзоладик. 2018-2019 йилларга Қирғизистон билан 210 миллион долларлик миқдордаги шартномаларимиз бор», - деди Шуҳратбек Абдураҳмонов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлик режасини имзолагани хабар берилганди.
Мавзуга оид
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
15:10 / 09.11.2024
Россияда картошка ва сариёғ нархи кўтарилишда давом этмоқда
17:21 / 06.11.2024