Жаҳон | 22:07 / 19.12.2018
16464
2 дақиқада ўқилади

Стивен Хокинг азият чеккан касалликка қарши дори воситаси топилди

Фото: Sion Touhig

Альберта университети (Канада) олимлари британиялик машҳур физик Стивен Хокинг азият чеккан касаллик – ён амиотрофик склероз ёки Лу Рериг касаллигининг ривожланишини секинлаштирувчи дори воситасини топишди. Мавжуд усуллар бу касалликнинг ривожланишини бир неча ойгина тўхтата олади.    

Телбивудин деб аталувчи дори воситаси амиотрофик склерознинг ирсий шакли билан касалланган 20 фоиз беморларда нотўғри ишловчи SOD1 ферментига таъсир қилади. SOD1 ёки супероксиддисмутаза-1 кислороднинг фаол шаклларидан бири – супероксид-анионларни зарарсизлантиришда иштирок этади. Нуқсонли фермент заҳарли хусусиятларга эга ва ҳаракат нейронларига шикаст етказади.

Телбивудин ҳозирда гепатит В’га қарши курашда вирусга қарши дори сифатида қўлланиб келинади. Бу дорининг беморларга хавфсизлиги исботланган ва шу сабабли у амиотрофик склерозни даволашда қўлланишга маъқулланиши эҳтимоли катта.

Ён амиотрофик склероз даволанмас нейродегенератив касаллик бўлиб, миянинг мотор қобиғи асаб ҳужайралари ва ҳаракат нейронларини шикастлайди. Натижада фалажлик юзага келади ва мушаклар атрофияси авж олади. Касаллар нафас йўллари инфекцияларидан ёки нафас мушаклари фаолияти тўхташидан вафот этадилар. 

Мавзуга оид