Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афсонавий олим Стивен Хокинг YES форумида голограмма тарзида намоён бўлди
Фото: Наталья Гуменюк/public
Жаҳонга машҳур физик олим Стивен Хокинг 14-Ялта Европа стратегиясида (YES) голограмма кўринишида намоён бўлиб, анжуман иштирокчиларини ҳайратлантирди.
Hromadske нашрининг хабар қилишича, машҳур олимнинг нутқи бошқа сайёраларни эгаллаш, Ойда мустамлака яратиш ва сунъий онг каби масалаларга бағишланган.
Олим ихтирочи Илон Маск билан сунъий онгни нима учун ва қандай қилиб эҳтиёткорлик билан ўрганиш ҳақидаги петицияни имзолаганини сўзлаб берган. “Оёғингиз остига эмас, юлдузларга қаранг, қизиқувчан бўлинг”, деб ўз сўзларини интиҳолаган олим.
Олимнинг фикрича, сунъий онг секин кечувчи биологик эволюция билан чекланган одамлардан кўра тезроқ ўзини қайта шакллантира олиши мумкин. Шу сабабли одамларга сунъий онг билан борган сари рақобатлашиш қийин бўлади.
Yalta European Strategy форуми Украина ва дунёнинг нуфузли сиёсатчилари ва тадбиркорлари йиғиладиган анжуман бўлиб, 2004 йилдан бери ҳар йили ўтказиб келинади. Ушбу форумнинг асосчиси таниқли украиналик тадбиркор ва саховатпеша Виктор Пинчук ҳисобланади. Анжумандан мақсад Украина, унинг европача келажагини ривожлантириш ҳамда халқаро алоқаларни йўлга қўйиш ҳисобланади.
Мавзуга оид
22:48 / 17.02.2026
Украинадаги меҳнат мигрантлари орасида ўзбекистонликлар кўплиги маълум бўлди
17:31 / 17.02.2026
БМТ: Россия зарбалари Украинадан қочқинларнинг янги тўлқинига сабаб бўлиши мумкин
11:15 / 17.02.2026
Венгрия ва Словакия Хорватиядан Россия нефтини етказиб беришни сўрамоқда
09:33 / 17.02.2026