Машҳур олим Ерда "энг қўрқинчли давр" келаётганидан огоҳлантирди
Британиялик машҳур физик Стивен Хокинг айнан ҳозир Ерда энг қўрқинчли давр келганини айтди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.
Унинг фикрича, бу элита билан қолган одамлар ўртасида катта фарқ вужудга келгани билан боғлиқ ва бу фарқ янги технологиялар сабабли катталашишда давом этмоқда. Юзага келган вазият интернет ва онлайн-платформалар таъсири сабабли жиддий тус олмоқда.
"Интернет ва бошқа онлайн-платформалар кичик гуруҳдаги одамларга ишга кам сондаги одамларни қабул қилиб, катта даромад олишга имкон беради. Бундан қочиб бўлмайди, бу тараққиёт, бироқ бу жамиятни барбод қилади", деб айтмоқда олим. Хокинг юқоридаги барчасини тараққиёт деб атамоқда, бироқ бу ижтимоий барбод қилувчи ҳодисалар эканини таъкидлаб ўтмоқда.
Бундан ташқари, олим Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши бўйича референдум ва АҚШдаги президентлик сайловлари натижалари "элиталари фуқароларидан анча олислаб кетган" фуқаролар қаршилиги сабабли вужудга келганини айтди.
Олимнинг таъкидлашича, иқтисодий муҳожирлар сони аҳолининг бой қатламлари ўз бойликларини кўз-кўз қилаётганлари, камбағал одамлар эса буни кўраётганлари сабабли ошмоқда.
Хокингнинг фикрича, бу вазиятдан чиқишнинг ягона ечими бутун инсониятнинг бирлашишидан иборат.
Машҳур олим Стивен Хокинг шифохонага тушиб қолди
Мавзуга оид
11:19 / 19.10.2023
Минскда «Беларус–Ўзбекистон» дўстлик жамияти ташкил этилди
15:13 / 24.01.2023
Популизм чўққига чиқмоқда. Кўз-кўз қилинадиган сохта “меҳрибончилик”дан мақсад нима?
11:45 / 23.01.2023
Акциядорлик жамияти кузатув кенгаши мустақил аъзоларига қўшимча талаблар ўрнатиляпти
18:55 / 27.12.2022