Ўзбекистон | 11:40 / 20.12.2018
6474
3 дақиқада ўқилади

Кўп квартирали уйларни бошқаришда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилади 

Фото: KUN.UZ

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникациясини ривожлантириш вазирлиги томонидан ажратилган маблағ асосида “Обод уй” ахборот тизими яратилган, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан “Ягона ҳисоб-китоб маркази” Давлат унитар корхоналари ва уларнинг шаҳар ва туман филиалларига ушбу тизимни бошқаришни ташкил этиш юкланган.

Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимига замонавий ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича "Йўл харитаси" тасдиқланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги:

“Ягона ҳисоб-китоб маркази” Давлат унитар корхоналари томонидан хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари ва профессионал бошқарув ташкилотларига ҳисоб-китоб хизматларини кўрсатиш учун “Обод уй” электрон ахборот тизимини жорий этиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда “Обод уй” электрон ахборот тизимига республиканинг барча шаҳар ва туманлари ҳудуддаги хар бир хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари ва профессионал бошқарув ташкилотлари кесимида барча кўп квартирали уйлардаги хонадонларни улаш чоралари кўрилади;

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатишни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан “Ягона ҳисоб-китоб маркази” Давлат унитар корхоналари ва уларнинг шаҳар ва туман филиалларининг фаолиятини янада ривожлантириш бўйича мажмуавий чора-тадбирларни ишлаб чиқилади ва тасдиқланади;

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда “Обод уй” электрон ахборот тизимини кўчмас мулк базасига ҳамда Марказий банк ҳисоб-китоблари Клиринг тизими билан интеграция қилинишини таъминлаш бўйича чоралар кўради.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри хокимликлари, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги билан биргаликда “Обод уй” электрон ахборот тизимини, ҳамда коммунал соҳани ривожлантиришга оид олиб бораётган давлат сиёсатини, кўп хонадонли уйларни сақлаш ва улардан фойдаланиш, шу билан бирга кўрсатилган хизматлар учун тўлов маданиятини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги маълумотларни оммавий ахборот воситалари орқали доимий равишда ёритиб бориш таъминланади.

Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юкланиши мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид