Ўзбекистон Forbes журналининг бизнес юритиш учун қулай мамлакатлар рейтингида 105-ўринда жойлашди
Forbes журнали 2019 йилда бизнес юритиш учун қулай мамлакатлар рейтингини эълон қилди. Ўзбекистон мазкур рейтингда 105-ўринда жойлашди.
Рўйхатни Буюк Британия бошқармоқда. Иккинчи ўрин Швецияга насиб этди. Ҳонгконг учинчи ўринда жойлашди. Кейинги ўринларга Нидерландия ва Янги Зеландия муносиб деб топилди.
Энг юқори ўнталикка шунингдек, Канада, Дания, Сингапур, Австралия ва Швейцария киритилди.
Қўшни Қозоғистон мазкур рейтингда 65-ўринда жойлашган бўлса, Қирғизистон 108-ўриндан жой олди.
Нашр рейтингни тузишда мулк ҳуқуқининг ҳимояланганлиги, инновациялар, солиқлар, технологиялар, коррупция, бозор ҳажми, сиёсий хатарлар, турмуш даражаси, иш кучининг сифати, шахсий, савдо ва молиявий эркинликлар, бюрократия даражаси ва инвестицияларнинг ҳимояланганлиги каби кўрсаткичлар ҳисобга олинган.
Аввалроқ Ўзбекистон Жаҳон Банкининг Doing Business рейтингида 76-поғонани эгаллагани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
17:37 / 12.11.2024
Ўзбекистон такси хизмати энг арзон давлатлар қаторига кирди
16:40 / 12.11.2024
Ўзбекистон сунъий интеллектга тайёрлик рейтингида Марказий Осиёда сўнгги ўринни эгаллади
16:52 / 07.11.2024
Ўзбекистоннинг 23 та олийгоҳи Осиё университетлари рейтингига кирди
19:02 / 28.10.2024