Ўзбекистон | 22:38 / 20.12.2018
10073
2 дақиқада ўқилади

Шайхонтоҳур туманида халқаро стандартларга тўла мос келадиган маъмурий суд биноси очилди 

Бугун, 20 декабрь куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман маъмурий судининг янги биноси очилиш маросими бўлиб ўтди.

Янги очилган суд биноси халқаро стандартларга тўла мос келадиган ва замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланган. Бинода суд мажлисларини интернет орқали онлайн трансляция қилиш, аудио-видео ёзувини олиб бориш, видеоконференцалоқа орқали суд мажлисларини ўтказиш учун мўлжалланган замонавий ва кенг суд заллари, фуқароларни қабул қилиш учун зарур жиҳозлар билан тўлдирилган алоҳида хоналар мавжуд.

Маълумки, илк бор ташкил этилган маъмурий судлар жойлардаги жиноят ишлари бўйича судлар биноларида фаолият юритишни бошлаган эди. Шайҳонтоҳур тумани маъмурий судининг фойдаланишга топширилаётган янги биноси маъмурий судлар учун биринчи алоҳида ўзига хос бино эканлиги билан аҳамиятлидир. 

Тадбирда сўз олганлар суднинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, уни ўтмишдаги жазолаш органидан инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилувчи давлатнинг мустақил институтига айлантириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилганлигини, халқаро стандартларга мос бинолар билан таъминланаётганлигини таъкидлашди.

 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид