Ўзбекистон | 18:40 / 20.12.2018
16701
4 дақиқада ўқилади

Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Қизил китоби бўйича қарори қабул қилинди

Фото: Flickr

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Қизил китобини тайёрлаш, нашр этиш ва юритишни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 17 июлдаги ПҚ-3861-сон қарори ижросини таъминлаш, камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи тарзда ўсувчи ўсимликларнинг турлари (кичик турлари)ни сақлаб қолиш ва қайта кўпайтиришни таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Қизил китобини тайёрлаш, нашр этиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом;

Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ҳайвонлар ва ўсимликларни сақлаб қолиш бўйича идоралараро комиссия таркиби тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Қизил китобини  тайёрлаш, нашр этиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, Қизил китоб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшайдиган ҳайвонлар, ёввойи ўсимликлар ва қўзиқоринлар турларининг (кенжа турларининг) ҳолати, тарқалиши, камёблик мақоми ва йўқолиб кетиш хавфининг мақоми ва муҳофаза чоралари тўғрисидаги маълумотлар мажмуи ҳисобланиб, камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги турларнинг (кенжа турларнинг) муҳофазаси ва уларни қайта тиклаш мақсадида ташкил этилади.

Қуйидагилар Қизил китобни тайёрлаш, нашр этиш ва юритиш бўйича ваколатли давлат ташкилотлари ҳисобланади:

уни нашр этишни ташкил қилиш ва юритиш бўйича  – Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза этиш давлат қўмитаси;

уни нашр этишга тайёрлаш бўйича  – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси.

Қизил китобга ҳайвонот ва ўсимлик олами турларини (кенжа турларини) киритиш (ундан чиқариш) бўйича таклифлар ва тавсияларни тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Зоология институти ва Ботаника институти ишлаб чиқади.

Қизил китобга турларни (кенжа турларни) киритиш (ундан чиқариш) ва уларни муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирларни мувофиқлаштириш Камёб ва йўқолиб кетиш арафасида турган ҳайвонлар ва ўсимликларни муҳофаза қилиш бўйича идоралараро комиссия томонидан амалга оширилади.

Қуйидагилар Қизил китобни тайёрлаш ва нашр этиш бўйича асосий тадбирлар ҳисобланади:

Қизил китобга турларни (кенжа турларни) киритиш бўйича таклифларни тайёрлаш ва уларнинг муҳокамасида иштирок этиш;

Қизил китобга киритилган турларнинг (кенжа турларнинг) давлат ҳисобини юритиш (замонавий ҳолати ва ҳолатининг ўзгариши борасидаги тенденциялар тўғрисидаги илмий маълумотларни йиғиш ва таҳлил этиш билан биргаликда);

Қизил китобнинг расмий нашрларига турлар  бўйича суратли илмий мавзулар, мақолалар тайёрлаш;

Қизил китобни нашр этишни ташкил этиш ва унинг расмий нашрларини тарқатишни таъминлаш.

Қуйидагилар Қизил китобни нашр қилиш бўйича асосий тадбирлар ҳисобланади:

Қизил китобга турларни (кенжа турларни) киритиш ва ундан чиқариш бўйича таклифларни кўриб чиқишни ташкиллаштириш;

Қизил китобга киритилган турларни (кенжа турларни) муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш борасидаги давлат экологик назоратини амалга ошириш;

Қизил китобга киритилган турлардан (кенжа турлардан) фойдаланиш соҳаси бўйича рухсат бериш тусидаги ҳужжатларни тақдим этиш;

Қизил китобга киритилган турларнинг (кенжа турларнинг) давлат ҳисобини юритишни ташкил этиш ва таъминлаш;

Қизил китобга киритилган турларнинг (кенжа турларнинг) давлат кадастрини юритиш;

Қизил китобга киритилган турлар (кенжа турлар) популяциялари ва уларнинг ҳолати бўйича давлат мониторингини амалга ошириш;

Қизил китобга киритилган турларни (кенжа турларни) муҳофаза қилиш, қайта тиклаш борасидаги чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга оширишда иштирок этиш.

Мавзуга оид