Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош прокуратура: уруғлик донларни талон-тарож қилган моддий жавобгар шахс қўлга олинди
Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати
2018 йил декабрь ойида Бош прокуратура ҳузуридаги Инспекциянинг Фарғона вилояти, Қувасой шаҳар бўлими ходимлари томонидан “Қувадонмаҳсулотлари” АЖга қарашли, “Б” дон қабул қилиш шохобчасида фермер хўжаликларига уруғлик донларни тарқатилиши юзасидан назорат тадбирлари ўтказилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Инспекциянинг Kun.uz’га хабар беришича, текширишда “Б” дон қабул қилиш шохобчаси мудири Б.Б. “Ғалла-2019” ҳосили учун Қувасой шаҳрида фаолият кўрсатувчи жами 38 фермер хўжаликларига юк хатлари орқали жами 94,945 кг. 206 млн 410 минг сўмлик уруғлик донларни тарқатган бўлса-да, бироқ ушбу фермер хўжаликларига уруғлик донларни тарқатилганлигини тасдиқловчи китобга ва юк хатларининг ўзида қолган асл нусхаларига қалбаки ёзувлар киритиш йўли билан жами 7,475 кг, 16 млн 252 минг сўмлик уруғлик донларни қўшиб ёзиб, ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бош прокуратура бюджет маблағлари талон-тарож қилинишига оид яна бир ҳолатни аниқлаганди.
Мавзуга оид
14:35 / 05.02.2026
Фарғона ва Қувасойда 175 млн долларлик агрологистика марказлари қурилади
15:13 / 03.03.2025
Қувасойда дарахтлар ноқонуний кўчирилган, зарар 2 млрд сўм атрофида – Эковазирлик
15:39 / 24.02.2025
Оёқости бўлган қонунлар ва йўқ қилинган яшил жамоат парки: “Аждар юрак” ҳокимга чора кўриладими?
10:05 / 19.02.2025