Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чилонзор тумани Боғистон кўчасида 23 та 9 қаватли уй қурилади
Шавкат Мирзиёев Чилонзор тумани Боғистон кўчасида бунёд этиладиган кўп қаватли уйларнинг қурилиш майдонида бўлди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

Бу ерда 23 та 9 қаватли уй қурилиши режалаштирилган. 900 хонадондан иборат бўладиган бу уйлар Туркия технологияси асосида қурилади ва келгуси йили фойдаланишга топширилади.

Ҳозирда уйларнинг пойдевори қуйилган. Улар зилзилага бардошли қилиб қурилади. Ногиронлар учун ҳам қулайликларга эга бўлади. Иситиш ва совитиш тизими ҳар бир хонадонда мустақил бошқарилади.
Давлат раҳбари бу уйлар мустаҳкам ва сифатли бўлиши, пойтахтимиздаги энг намунали жойлардан бирига айланиши кераклигини таъкидлади.

Шу ерда Тошкент шаҳрида коммунал тармоқларни ривожлантириш, каналларни мукаммал таъмирлаш ва туташ ҳудудларни ободонлаштириш бўйича лойиҳалар намойиш этилди.
Президент пойтахтдаги каналлар атрофини обод сақлаш, одамлар дам оладиган, болалар чўмиладиган сўлим ва хавфсиз ҳудудлар ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2019 йилда Тошкентга қанча инвестиция киритилиши маълум қилинганди.
Мавзуга оид
18:03 / 24.08.2025
Иордания подшоҳи давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади
20:50 / 10.07.2025
Президент Чилонзор туманидаги лойиҳалар билан танишди
16:47 / 02.07.2025
Тошкентдаги боғчада беш ёшли бола 2-қаватдан тушиб кетди
13:01 / 27.06.2025