Спорт | 22:45 / 21.12.2018
9727
1 дақиқада ўқилади

Рамос: «Мен мураббийни тайинламайман»

«Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос португалиялик мутахассис Жозе Моуриньонинг клубга қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.

«Мен «Реал»да ким бош мураббий бўлишини ҳал қилмайман. Моуриньо бизни тарк этганига 5 йил бўлди, аммо ҳамон у ҳақда гапиряпсизлар. Бизда чемпион бўлиш имконияти бор, аммо негадир Моуриньо ҳақида гапиряпмиз. Сардор мураббийни тайинламайди», — деб Рамос сўзларини келтирмоқда Marca.

Эслатиб ўтамиз, Моуриньо 18 декабрь куни «Манчестер Юнайтед»дан истеъфога чиқарилган эди.

Аввалроқ, El Pais «Реал» клубининг 55 ёшли мутахассисга йилига 20 миллион евро маош таклиф қилгани ҳақида ёзди. Моуриньо «Реал»да 2010 – 2013 йиллар давомида ишлаган ва Испания чемпиони бўлган.

Мавзуга оид