Жаҳон | 22:38 / 21.12.2018
5956
1 дақиқада ўқилади

Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни ярим йилга узайтирди

Фото: EPA-EFE/OLIVIER HOSLET

Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни навбатдаги 6 ойга узайтирди. Санкцияларнинг амалдаги муддати 2019 йил 31 январда якунига етади. Бу ҳақда Европа Иттифоқи кенгаши матбуот хизмати маълум қилди.

“Кенгаш 21 декабрда Россия иқтисодиётининг муайян секторларига қарши иқтисодий санкцияларни 2019 йил 31 июлгача узайтирди”, дейилган хабарда. 

Ҳужжатда таъкидланишича, бу қарор “Минск келишувларини амалга оширишда ҳеч қандай илдамлаш йўқлиги” билан боғланган.

Россияга қарши иқтисодий санкциялар Малайзиянинг MH17 рейсини амалга ошираётган Boeing самолёти Донбассда ҳалокатга учрагандан кейин 2014 йил 31 июлда киритилган. Ўшандан бери улар ҳар 6 ойда ҳеч қандай ўзгаришсиз узайтириб келинади. Европа Иттифоқи 2015 йил мартда санкциялар Минск келишувлари амалга оширилсагина бекор қилиниши мумкинлигига қарор қилган. 

Мавзуга оид