Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш электрон тизимини ривожлантиришга старт берилди
Тошкентда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюроси бўлими директори Клаудиа Стейн бошчилигида ЖССТ делегацияси билан учрашди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.
Учрашувда “2018– 2020 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакиллиги ўртасидаги икки йиллик ҳамкорлик келишуви” доирасида соғлиқни сақлаш ахборот тизими ва маълумотларни бошқариш учун халқаро стандартлардан фойдаланиш бўйича техник кўмаклашув амалга ошириш режалари муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида соғлиқни сақлаш ахборот тизимини ривожлантириш “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш, кадрлар салоҳиятини мониторинг қилиш, баҳолаш, ўқитиш ва ривожлантириш бўйича тадбирлар ўтказиш, халқаро экспертларни жалб этиб, соҳа мутахассислари учун тренинглар ўтказиш, электрон соғлиқни сақлашни ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга грантлар ажратиш масалалари ҳал этилди.
Қайд этиш жоизки, ЖССТ делегациясишу йилнинг апрел ойида Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш ахборот тизимини мажмуавий баҳолаш ўтказилиши натижаси бўйича турли давлат органлари ва халқаро молиявий институтлар, жумладан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари билан қатор учрашувлар ўтказган эди.
Жорий йилнинг ноябрь ойида эса ушбу халқаро ташкилотнинг Европа минтақавий бюроси директори Жужанна Якаб ва соғлиқни сақлаш вазири А.Шодмонов ўртасида мулоқот бўлиб ўтганди. Натижада, ЖССТ экспертлари ҳамкорлигидаЎзбекистонда соғлиқни сақлаш ахборот тизимини такомиллаштириш бўйича лойиҳа тайёрланди. Унда ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари ва миллий соғлиқни сақлаш ахборот тизимини такомиллаштириш, электрон соғлиқни сақлаш тизими фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва яхшилаш учун 2018—2020 йилларга мўлжалланган аниқ тадбирлар акс этган.
Мавзуга оид
18:52 / 08.11.2024
Ҳар йили дунёда 1 миллиарддан ортиқ бола зўравонликка дучор бўлмоқда — ЖССТ
17:48 / 01.11.2024
Дунёдаги энг ҳалокатли инфекция номи маълум бўлди
17:08 / 30.10.2024
Дунёда силга чалиниш ҳолатлари ошди – ЖССТ
00:26 / 27.10.2024