Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия спорти яна бир четлатилиш хавфи остида қолди
Фото: РИА "Новости"
Россия антидопинг агентлиги бош директори (РУСАДА) Юрий Гануснинг айтишича, Россия Жаҳон антидопинг агентлиги (WADA) вакилларини Москвадаги лабораторияга киритмаганлиги сабабли халқаро мусобақалар ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин.
Унинг сўзларига кўра, WADA аъзолари уларнинг ускуналари Россия қонунчилигига мувофиқ сертификатлаштирилмаганлиги боис лабораторияга киритилмаган. Россия томони бу муаммони 31 декабргача ҳал қилиши лозим.
Агарда WADA белгиланган муддатда лабораторияга киришга рухсат олмаса, РУСАДА фаолияти бекор қилинади. Бу ҳолда Россия халқаро мусобақаларни қабул қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилади, россиялик спортчиларга эса хорижда чиқишлар қилиш тақиқланади.
Эслатиб ўтамиз, допинг можароси сабабли Пхенчхан шаҳрида бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида россиялик спортчилар нейтрал байроқ остида қатнашишганди.
Мавзуга оид
21:33
Кремлда Путин билан учрашув олдидан амалдорлар учун карантин бекор қилинди – ОАВ
20:40
Мерц: Уруш Россия иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан ҳолдан тойгандагина тугайди
13:54
Хитой, Россия ва Туркия — Ўзбекистонда энг кўп корхона очган давлатлар
11:33