Жамият | 10:58 / 22.12.2018
30126
1 дақиқада ўқилади

Россиядан қайтаётган Ўзбекистон фуқаролари муштлашув уюштиришди. Бир киши касалхонага ётқизилди

Иллюстратив фото

2018 йилнинг 17 декабрь куни Бухоро вилоятининг Қаҳрамон маҳалласида яшовчи Б.Р. ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

У шу йил 5 декабрь куни бирга яшовчи акаси Р.Б. Россия Федерациясидан Н.Х. бошқарувидаги “Лада-Ларгус” русумли автомашинасида йўловчи сифатида уйига қайтаётган вақтида автомашина ҳайдовчиси ва унинг яна бир йўловчиси, Навоий вилояти Навбаҳор туманида яшовчи С.Н. Қозоғистон Республикаси ҳудудига етиб келганларида ўзаро жанжал сабаб Р.Б.нинг бош ҳамда танасининг турли жойларига қўллари билан уриб жароҳат етказганликларини маълум қилган.

Натижада Б.Р. касалхонага ётқизилган. Кўрилган чоралар натижасида Н.Х. ва С.Н. қўлга олинганлар. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид