Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 167 минг доллардан ортиқ пулни ўзлаштирганликда гумонланган шахс қўлга олинди
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида яшовчи Н.М. исмли шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
“ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2017 йил 10 октябрдан 2018 йил 27 июнгача бўлган вақт оралиғида Юнусобод туманида яшовчи Н.М. Олмазор туманида яшовчи Х.Б.га ўзини биржа ходими сифатида таништириб, унга Афросиёб кўчасида жойлашган “Comfort Elit” номли нотурар бинони биржа орқали сотиб олиб беришликни ваъда қилган ва ундан 167 200 АҚШ долларини олиб, ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган”, дейилади хабарда.
Хабарда айтилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
13:30 / 16.06.2026
Тошкентда мактаб ўқувчилари иштирокидаги жиноий гуруҳ ушланди
20:25 / 10.06.2026
Қозоғистонда жинсий зўравонлик жиноятлари тергови аёл терговчиларга топширилади
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
11:51 / 22.05.2026