Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 22:35 / 22.12.2018
22017
1 дақиқада ўқилади
Украина бош вазирига нисбатан жиноий иш қўзғатилди – ОАВ
Фото: ReutersCC
Украина миллий антикоррупция бюроси Украина бош вазири Владимир Гройсманга нисбатан иккита жиноий иш қўзғатди. Бу ҳақда "Украинские новости" агентлигига асосланиб РИА Новости хабар берди.
"Суд қарорига мувофиқ жиноий иш қўзғатилди", деб маълум қилган агентлик суҳбатдоши.
Хабарда айтилишича, жиноий иш иккита – мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш ва мансабга совуққонлик билан қараш моддалари бўйича очилган. Бу иш бўйича даъвогар Олий рада депутати Виталий Куприй эканлиги айтилмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш