Жамият | 13:49 / 22.12.2018
9281
1 дақиқада ўқилади

Юнусободда ўғрилик қилган шахслар қўлга олинди

Иллюстратив фото

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида шу йил 5 декабрь куни номаълум шахс фуқаро Д.М. (аёл)нинг уйи эшигини калит танлаш йўли билан очиб кирган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, у хонадан умумий қиймати 3 000 АҚШ доллари бўлган заргарлик буюмлари, 2000 АҚШ доллари ва 100 000 сўм пулини ўғирлаб кетган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Юнусобод туманида яшовчи Г.Р., муқаддам судланганлар М.М. ва К.Г. содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. 

Тергов давом этмоқда, дейилади хабарда.

Мавзуга оид