Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулла Арипов ички ишлар тизимида аёл кадрларни кўпайтириш мавзусини кўтарди
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Хотин-қизлар қўмитасининг ҳисобот конференцияси доирасида ички ишлар тизимида аёл кадрлар улушини ошириш мавзусини кўтарди, дея хабар беради Kun.uz мухбири.
Тадбирда маълум қилинишича, бугунги кунда ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш йўналишида қабул қилинган ҳужжатлар ижросини таъминлаш натижасида ички ишлар органлари таянч пунктлари қўшимча равишда 907 тага кўпайиб, жами 4726 тага етказилди. Ҳозирда Ўзбекистон бўйича 6891 нафар профилактика инспектори фаолият кўрсатмоқда.
Бош вазир Абдулла Арипов хотин-қизлар ўртасидаги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олиш борасида нафақат Хотин-қизлар қўмитаси, балки барча жамоат ташкилотлари тегишли давлат идоралари билан ҳамкорликда ишларни ташкил этиши шарт эканлигини таъкидлади. Ички ишлар вазирлиги содир этилган ҳар бир жиноят ва ҳуқуқбузарликларни тегишли жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла фаоллари иштирокида ҳар пайшанба куни ўтказиладиган профилактика кунида сабабларни таҳлил қилган ҳолда муҳокама этиб боришларини таъминлаши лозимлиги қўшимча қилинди.
Шу ўринда Абдулла Арипов ички ишлар тизимида аёл ходимлар улушини ошириш мавзусига эътибор қаратди:
"Энди ички ишлар тизимида аёл кадрларни кўпайтириш мақсадида Ички ишлар академиясига қизлар учун қабул квотасини ошириш масаласини кўриб чиқишимиз керак. Ҳозир кимнинг тавсияси билан, қайси мантиққа асосан Ички ишлар академиясига қизлар учун 5 фоизлик квота қўйилган? Куни кеча академияга бордик, у ерда шундай қизлар бор, ҳайрон қоласиз, ҳавасингиз келади - ақл-идрок, тил-забон, ҳаммаси жойида, ҳар қандай йигитларни ортда қолдирадиган қизлар! Уларнинг орасида қўл жанги усталари, чемпионлари ҳам бор. Мана, Президентимиз аёл психологларни кўпайтириш вазифасини бердилар, улар қаерда ишлайди - улар ички ишлар таркибида ишлаши керак ёки вояга етмаганлар билан ишлаши керак. Вояга етмаганлар билан эркак инспектор яхши ишлай оладими? Йўқ, у билан фақат аёл инспектор гаплашиб, тўғри йўлга йўналтириш бўйича керакли профилактика чорасини кўриши мумкин. Кечирасизлар-ку, менинг фикримча, бу - дискриминация", - деди Бош вазир.
Шунингдек, Абдулла Арипов ички ишлар тузилмасида аёл кадрларнинг кўпайиши коррупциянинг камайишига олиб келишини қайд этди ҳамда ушбу таклифни Президентга олиб чиқишини қўшимча қилди.
Мавзуга оид
22:53 / 13.04.2026
Россия Ўзбекистонга нефт ва газ етказиб бериш ҳажмини оширишини маълум қилди
21:06 / 27.03.2026
Ўзбекистон 2026 йилда сунъий йўлдош интернетини ишга туширишга тайёрланмоқда
19:01 / 02.03.2026
Форс кўрфази давлатларидаги ўзбекистонликлар эвакуация қилинади
20:55 / 17.02.2026