Ўзбекистонда кўпроқ эркаклар суицидга қўл урмоқда
Мамлакатда аёлларга нисбатан эркаклар кўпроқ суицидга қўл урмоқда. Бу ҳақда «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази раҳбари Дилором Тошмуҳаммедова сўзларига таяниб, Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, республика бўйлаб ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кўпроқ эркаклар билан юз бермоқда. Бухоро, Қашқадарё, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида аёллар қарама-қарши жинс вакилларига нисбатан кўп суицидни содир этган. Шунга қарамай, Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида жонига қасд қилаётган эркаклар сони аёллардан фарқланади.
Таъкидланишича, Тошкент шаҳри жинслар ўртасидаги номутаносиб суицид ҳолатлари бўйича биринчи ўринда бўлиб, 69 фоиз вазиятда эркак киши жонига қасд қилган.
Дилором Тошмуҳаммедованинг айтишича, суицид ҳолатларининг ошиб кетишига қисман ОАВнинг ҳам «айби бор». Унинг сўзларига кўра, жонга қасд қилиш ҳақидаги хабарларнинг давомий ва деструктив узатилиши аҳоли ўртасида шу ҳолатга яширин тарғиботни кучайтиряпти.
Кейинги вақтларда Ўзбекистонда ўсмирлар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ҳақида кўп марта хабарлар тарқалди.
Маълумотларга кўра, дунёда ҳар 40 дақиқада бир одам ўз жонига қасд қилади. Ҳар йили 100 минг кишидан ўртача 11 киши ўз ҳаётига чек қўяди. Ўз жонига қасд қилиш бутун дунё бўйича 15-29 ёшлилар ўртасидаги ўлимнинг иккинчи сабаби ҳисобланади. Бундай ҳолатларнинг 78 фоизи ўрта ва паст даромадга эга давлатларга тўғри келади.
Ўзбекистонда эса 1990-2016 йиллар давомида ўсмирлар ўлими икки баравар (400 нафар) ошди. 2018 йилнинг 4 ойида 153 нафар ўсмир ўз жонига қасд қилган.
Мавзуга оид
19:22 / 15.11.2024
Америкалик ҳарбий хизматчилар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ортди
19:12 / 26.02.2024
«Фаластинга озодлик!» – америкалик ҳарбий Исроилнинг Вашингтондаги элчихонаси олдида ўзини ёқиб юборди
12:46 / 18.02.2024
“Оила қурганимизни уйдагиларимиз билмасди” – Грин карта учун қалбаки тўй қилган 2 ёш ҳикояси
17:24 / 14.12.2023