Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қаршилик судья пора билан қўлга тушди
21 декабрь куни Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг судьяси А.М. 500 АҚШ доллари миқдоридаги пора олаётган пайтда қўлга тушди. Бу ҳақда Kun.uz'нинг ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларидаги ахборот манбаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, судья А.М. оилавий ажрашиш масаласида ғайриқонуний қарори учун пора олаётган бўлган. Айни пайтда унга нисбатан жиноий иш очилган бўлиб, тергов бошланган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг судьяси З.И. турар-жойга нисбатан мулк ҳуқуқини белгилаш бўйича низоли масалани ҳал қилиши эвазига 12 минг АҚШ долларини пора тариқасида талаб қилаётган пайтда қўлга олинганди.
Мавзуга оид
07:36 / 07.05.2026
Қонун талабларини бузган икки нафар судья ишдан бўшатилди
08:48 / 04.05.2026
Қорақалпоғистонда Кадастр бўлими бошлиғи пора билан ушланди
09:18 / 29.04.2026
Сирдарёда солиқчи пора сифатида тилла тақинчоқ олганда ушланди
09:13 / 25.04.2026