Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида юзига ниқоб кийиб олган мактаб ўқувчиси босқинчилик қилди ва аёл кишини пичоқлади
Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида 22 декабрь куни Дархон МФЙда яшовчи, ўрта мактабнинг юқори синф ўқувчиси С.А. юзига ниқоб кийган ҳолда пичоқ билан қуролланиб, фуқаро Н.А. (аёл)нинг уйига бостириб кирган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ўқувчи аёлнинг курак қисмига пичоқ уриб, жароҳат етказиб, 294.000 сўм пули ва ҳисобида пули бўлмаган банк пластик карточкасини олиб воқеа жойидан яширинган.
Натижада Н.А. касалхонага ётқизилган. Кўрилган чоралар натижасида С.А. ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:20 / 22.06.2026
Бўстонлиқда каналга тушиб кетган икки боладан бирининг жасади топилди
21:23 / 20.06.2026
Қибрайда автомобилда қизларга уятсиз ҳаракат қилган йигитлар 5 суткага қамалди
16:47 / 19.06.2026
Тошкент вилоятида экология масъулларига қатъий чоралар кўрилди
13:30 / 16.06.2026