21:51 / 24.12.2018
14766

Тошкентдаги бир қатор кўчаларда 10 январгача транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилди

Янги йил сайиллари бошланиши муносабати билан Тошкент шаҳрининг бир қатор кўчалари ва майдонларида 24 декабрдан 10 январгача транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ички ишлар бош бошқармаси маълум қилди.  

Хабарга кўра, қуйидаги кўчаларда ҳаракат вақтинча тўхтатилди: 

Буюк Турон кўчаси – Алишер Навоий кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача;

Зарафшон кўчаси – Алишер Навоий кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача;

Матбуотчилар кўчаси – Ш.Рашидов кўчасидан Амир Темур хиёбонигача;

Бухоро кўчаси – Буюк Турон кўчасидан Тарас Шевченко кўчасигача ;

Истиқлол кўчаси – Буюк Турон кўчасидан Мустақиллик кўчасигача;

Мустақиллик кўчаси – Зарафшон кўчасидан АмирТемур хиёбонигача;

Себзор кўчаси – Алишер Навоий кўчасидан Цирк биносигача;

Сугалли ота кўчаси – Заргарлик кўчасидан Дилбанд кўчасигача.

Майдонлар:

“Compass” савдо мажмуаси олди майдони;

Хадра майдони (Ўзбек давлат цирки олди майдони);

Алгоритм даҳасидаги “Roison Elektronics” корхонаси олди майдони; 

Халқлар Дўстлиги санъат саройи олди майдони;

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамда “Hyatt Regency” меҳмонхонаси олди майдони;

“Next” савдо мажмуаси олди майдони;

Бектемир тумани Маданият ва аҳоли дам олиш маркази олди майдони;

Темирйўлчилар маданият саройи олди майдони;

Алишер Навоий номидаги опера ва балет театри олди майдони;

Мирзо Улуғбек номидаги марказий боғ;

“Green Park” майдони;

“Эко боғ” ҳудудлари;

Тошкент ҳайвонот боғи олди майдони;

“Ашхобод” маданият ва истироҳат боғи ҳудуди;

“Дўстлик” маданият ва истироҳат боғи ҳудуди.

 

Top