Жаҳон | 22:25 / 24.12.2018
9620
1 дақиқада ўқилади

Xiaomi мингдан ортиқ смартфондан арча безатиб Гиннесс рекордини янгилади

Xiaomi компанияси 1005 дона смартфондан арча мозаикасини тайёрлади ва Гиннесс рекордини янгилади. Бу ҳақда My Drivers сайти хабар берди.

Арча ушбу тадбирда намойиши бўлиб ўтган Xiaomi Play смартфонларидан тайёрланди.  

Xiaomi шу тарзда Vestel компаниясининг рекордини янгилади. Ўтган йилнинг февралида ушбу компания 504 дона смартфондан мозаика тайёрлаганди.

Xiaomi Play смартфони Full HD+ дисплейи билан жиҳозланган бўлиб, нархи 160 долларни ташкил этади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид