Жаҳон | 20:43 / 24.12.2018
10962
1 дақиқада ўқилади

ЕХҲТ Россия ва Ғарб давлатлари ўртасида ишонч буткул йўқолганини билдирди

Фото: ТАСС

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) минтақадаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият ҳамда Россия ва АҚШ, шунингдек Ғарб давлатлари ўртасида ишонч мутлақо йўқолганидан ташвишланмоқда. Бу ҳақда ташкилот бош котиби Томас Гремингер Neue Zürcher Zeitung газетасига берган интервьюсида айтди

«Умуман олганда, Европадаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият ташвиш уйғотмоқда», деди у.

Унинг сўзларига кўра, Евроатлантика хавфсизлигининг асосий ўйинчилари бўлган Россия ва АҚШ ҳамда бошқа Ғарб давлатлари ўртасида буткул ишончсизлик ҳукм сурмоқда.

Гремингернинг таъкидлашича, «Болтиқ денгизи устида самолётлар ёки Болтиқбўйида кемалар бир-бирига хавфли даражада яқинлашмоқда, деярли тўқнашмоқда»

У ЕХҲТ қандай бўлмасин ҳарбий хатарларни назорат остига олиши ва уларни қисқартириши кераклигини, чунки вазият кескинлашиши учун биргина учқун етарли эканлигини билдирди.

Мавзуга оид