Ўзбекистон | 17:33 / 25.12.2018
7635
1 дақиқада ўқилади

Корхона автомашинасини сотиш баҳонасида алдаб, пул олган фирибгар ушланди

Иллюстратив фото/autostrada.uz

Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2018 йил 25 апрель куни Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи, муқаддам судланган С.Ж. Тошкент шаҳрининг Бошлиқ даҳасида фуқаро Р.Т.га МЧЖга тегишли “Cobalt” русумли автомашинани ўзининг номида эканлигини ва 5 400 АҚШ доллари эвазига 10 кун муддат ичида унинг номига расмийлаштириб беришини айтган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, бу шахс ундан 5 000 АҚШ долларини олган.

Натижада берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, кўрилган чоралар натижасида С.Ж. қўлга олинган. 

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади хабарда.

Мавзуга оид