Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон АҚШ ва Туркия ҳарбий музокаралари ҳақида эълон қилди
Пентагон вакили Хезер Баббнинг маълум қилишича, шу ҳафта давомида АҚШ ва Туркия юқори лавозимли ҳарбийлари учрашув ўтказади, унда Суриядаги вазият ҳамда хавфсизлик масалалари муҳокама қилинади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Баббнинг қайд этишича, музокаралар Туркияда ўтказилади.
«Қўшма Штатлар ва Туркия турк хавфсизлиги, Сурия шимоли-шарқидаги вазиятга алоқадор бўлган барча масалаларни фаол равишда мувофиқлаштирмоқда», - деди Бабб.
Вакил музокаралар тафсилотларини ошкор қилмаган. Унинг қўшимча қилишича, «муҳокамалар тафсилотларига ойдинлик киритмайди».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрдўған Трампга таклиф билан чиққани хабар берилганди.
Reuters’нинг Оқ уй баёнотига таянган ҳолда хабар тарқатишича, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған АҚШ президенти Дональд Трампни 2019 йилда Туркияга ташриф буюришга таклиф қилган.
Мавзуга оид
08:50
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний миграция ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
11:46 / 10.07.2026
Туркия омили: НАТОда зарур, ЕИда ортиқчами?
11:07 / 10.07.2026