Жаҳон | 08:18 / 25.12.2018
5623
1 дақиқада ўқилади

Полиция Барселонадаги теракт хавфини тасдиқлади

Фото: Manu Fernandez/AP

Каталония полицияси вакилининг тасдиқлашича, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари эҳтимолий террористик таҳдид ҳақида маълумот олишган. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Ҳозирги вақтда полициячилар Марокаш фуқаросини қидиришмоқда. У, катта эҳтимол билан, янги йил байрамларида Барселонада ҳужум уюштиришни мўлжаллаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Давлат департаменти Барселонадаги терактлар ҳақида огоҳлантирганди.

«Барселонадаги Лас Рамбла туманида рождество ва янги йил вақтида автотранспорт ҳаракатланувчи жойларда, жумладан, автобусларда ўта эҳтиёткор бўлиш тавсия этилади. Террорчилар ҳеч қандай ёки деярли огоҳлантиришсиз ҳужум қилиши мумкин, уларнинг мақсади - сайёҳлик жойлари, транспорт тармоқлари ҳамда бошқа жамоат жойлари», - дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид