Жаҳон | 14:26 / 26.12.2018
5184
2 дақиқада ўқилади

1,7 миллиондан ортиқ францияликлар экология сабабли ҳукумат билан судлашишга тайёр

Фото: AP Photo / Jacques Brinon

Атроф-муҳит муҳофазаси борасида ҳеч қандай ҳаракат қилмаганлиги сабабли Франция ҳукуматини судга бериш тўғрисида эълон қилинган петиция 1,7 миллиондан ортиқ имзо тўплади, деб хабар берди РИА Новости.

Ўтган ҳафтада Notre Affaire à Tous, Fondation pour la Nature et l"Homme, Greenpeace France ва Oxfam France нодавлат ташкилотлари L'affaire du Siecle сайтида «Иқлим: ҳаракатсизликка чек қўямиз, адолатга чақирамиз!» деб номланган петиция эълон қилганди.

Петиция муаллифлари «экологик мажбуриятларга амал қилиш ва французларнинг ҳаёти, ҳудуди ҳамда ҳуқуқларини ҳимоя қилишни талаб қилиш» мақсадида Франция ҳукуматини судга беришга чақиришган.

Маълумотларга кўра, петицияни 1,7 миллиондан ортиқ киши имзолаган. Ташкилотчилар икки миллионта имзо йиғишни режалаштиришган.

Франция атроф-муҳит муҳофазаси вазири Франсуа де Рюжи французларнинг табиатни муҳофаза қилиш борасидаги фаолликларидан «ажабланганини» билдирди. У шунингдек, «мамлакат ҳукуматини судга бериш эмас, балки атроф-муҳитни муҳофаза қилишга чақирилган петиция бўлса» ўзи ҳам имзолашини айтди.

Мавзуга оид