Эрон хавфсизлик кенгаши котиби толиблар билан музокара ўтказилганини маълум қилди
Эрон олий хавфсизлик кенгаши котиби Али Шамхоний Қобулга ташрифи вақтида «Толибон» ҳаракати вакиллари билан музокара ўтказилганини маълум қилди.
У бу ҳақда Афғонистон президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ҳамдулла Муҳиб бошчилигидаги делегация билан учрашувда хабар қилди. https://tass.ru/mezhdunarodnaya-panorama/5954301
«Биз Афғонистон ҳукуматини хабардор қилган ҳолда «Толибон» ҳаракати билан қатор маслаҳатлашув ва музокаралар ўтказдик. Бу амалиёт келгусида ҳам давом этади», дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Tasnim агентлиги.
У мазкур музокаралар Афғонистонда хавфсизлик муаммосини ҳал қилишга ёрдам бериш мақсадида ўтказилганини билдирган.
17-18 декабрь кунлари Абу-Дабида толиблар ва АҚШ вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтган, унда Саудия Арабистони ва Покистон делегациялари ҳам қатнашганди.
9 ноябрда Москвада бўлиб ўтган маслаҳатлашувларда эса Россия, Афғонистон, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, АҚШ, Тожикистон ва Ўзбекистон вакиллари қатнашганди. Бундай миқёсдаги халқаро учрашувда илк бор «Толибон» ҳаракати сиёсий офиси делегацияси ҳам иштирок этганди.
Мавзуга оид
14:15 / 06.11.2024
Эрон: Агар Исроил сулҳга рози бўлса, Теҳроннинг жавоби ўзгариши мумкин
19:40 / 05.11.2024
Эрон иккита сунъий йўлдошини орбитага чиқарди
08:50 / 05.11.2024
WSJ: Эрон армия иштирокида Исроилга «кучли» ҳужум тайёрламоқда
21:37 / 31.10.2024