Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда мамлакатдаги энг катта кўприк очилди. Унга қирувчи самолётлар қўна олиши мумкин
Ҳиндистонда мамлакатдаги энг узун темир йўл ва автомобиль кўприги очилди. Бу ҳақда Times of India нашри хабар берди.
Брахмапутра дарёси орқали ўтувчи ва узунлиги 4,94 км бўлган кўприк Богибил деб номланди. У мамлакатнинг собиқ бош вазири, жорий августда ҳаётдан кўз юмган Атал Бихари Важпайнинг туғилган кунида очилди. Ушбу кўприкни қуриш ишлари 2002 йилда айнан у раҳбарлик қилган вақтда бошланган.
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Ассам штатида жойлашган ушбу объектнинг тантанали очилишида иштирок этди.
Маҳаллий ОАВнинг таъкидлашича, объектни қуриш бўйича қарор Ҳиндистоннинг Хитой билан чегарадаги мудофаа қобилиятини оширишга қаратилган саъй-ҳаракатлар доирасида қабул қилинган. Кўприк Ҳиндистонга ўз ҳарбийларини дарёнинг нариги қирғоғига тезроқ ташлашга имкон беради.
Бундан ташқари, кўприк шундай лойиҳаланганки, унга зарурат ҳолатида қирувчи самолётлар қўна олиши мумкин.
Мавзуга оид
14:02 / 14.01.2026
Ҳиндистонда ёввойи фил 22 кишини ўлдирди. У ҳамон қидирилмоқда
23:10 / 07.01.2026
«Telsartan H» дори воситасининг айрим партияси муомаладан қайтариб олинади
13:02 / 06.01.2026
Ўзбекистонга ўқиш учун келаётганлар кўпайди: етакчи мамлакат — Ҳиндистон
09:06 / 03.01.2026