Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Исроилни йўловчи самолётларига хавф солганликда айблади
Исроил Сурияга Байрут ва Дамашқ аэропортларига фуқаролик самолётлари қўнишга кираётганда авиазарбалар берди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги вакили, генерал-майор Игорь Конашенков маълум қилди.
Унинг айтишича, ҳалокатга йўл қўймаслик учун Сурия армияси томонидан ҳаво ҳужумига қарши мудофаа ва радиоэлектрон кураш воситаларини қўллашга чеклов киритишга тўғри келган. Айнан шу қадам “Дамашқдаги авианозирларга йўловчи самолётини хавфли ҳудуддан олиб кетиб, уни Ҳмаймим аэродромига йўналтиришга” имкон берган.
25 декабрь кечки пайт Исроилнинг 6 та F-16 самолёти Дамашқ яқинига ракета зарбалари берди. Зарбаларнинг аксарияти Сурия ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари томонидан қайтарилган. Ҳужум оқибатида 3 суриялик ҳарбий жароҳат олган, ўқ-дори омбори қисман вайрон бўлган. Ҳужум 1,5 соатдан кўпроқ давом этган.
Исроил армиясининг расмий вакили россиялик ҳарбийларнинг баёнотига изоҳ беришдан бош тортди.
“Изоҳсиз”, деб жавоб қилган Исроил армияси подполковниги Йонатан Конрикус.
Эслатиб ўтамиз, 17 сентябрда Россиянинг Ил-20 радиолокацион разведка самолёти Сурия кучларига қарашли С-200 мажмуаси ракетаси ёрдамида уриб туширилган. Бунга Исроилнинг F-16 қирувчилари Россия самолёти орқали ўз хатти-ҳаракатларини беркитишга урингани сабаб бўлган.