Light | 13:10 / 27.12.2018
14424
2 дақиқада ўқилади

Америкалик тарихда илк маротаба Антарктидани якка ҳолда кесиб ўтди

Фото: Instagram/@colinobrady

Америкалик экстремал спортчи Антарктида бўйлаб тарихда биринчи маротаба бир ўзи саёҳатни амалга оширди. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.

Портлендлик 33 ёшли Колин О'Брэди 3 ноябрь куни хавфли экспедицияни бошлади. 26 декабрь, чоршанба куни америкалик ҳеч кимнинг ёрдамисиз қутб қитъани 54 кун ичида кесиб ўтди. Дўстлари, оиласи ва мухлислари интернет орқали саёҳатчининг 1,5 минг километр узунликдаги йўлини кузатиб боришди. «Мен буни қилдим!» - деди О'Брэди оиласи билан телефон орқали суҳбат давомида.

Фото: Instagram/@colinobrady

«Сўнгги 32 соат ҳаётимдаги энг қийини бўлганига қарамасдан, улар, ростини айтганда, менга энг яхши дақиқаларни олиб келди», - дея ёзган саёҳатчи Instagram’да. Унинг хабар беришича, деярли бир кун ичида сўнгги 129 километрни тўхтатмасдан босиб ўтган.

Фото: Instagram/@colinobrady

Шу билан бирга, пойгада О'Брэдининг дўсти - Британия армиясининг 49 ёшли капитани Льюис Радд иштирок этди. Илгари бошқа экстремаллар ҳам Антарктидани кесиб ўтишган, аммо уларга барча зарур ёрдам кўрсатилганди.

Мавзуга оид