Олимлар Антарктидадан ажралиб чиққан айсберг остида фаол экотизим мавжудлигини аниқлади
Масофадан бошқариладиган ROV SuBastian қурилмаси ёрдамида тадқиқотчилар 1 300 метр чуқурликдаги денгиз тубини ўрганди.

Фото: Freepik
Шмидт номидаги Океан институти мутахассислари Антарктидадан ажралган улкан А-84 айсберги остида шаклланган денгиз тубини биринчи бўлиб ўрганди. Тадқиқотчилар ўнлаб ёки ҳатто юзлаб йиллар давомида муз остида яшаб келган бой ва хилма-хил экотизимга дуч келди.
2025 йил 13 январдан Георг VI шелф музлигидан ажратилган айсбергнинг майдони 510 километр квадрат километрни ташкил этади.
Қайд этилишича, масофадан бошқариладиган ROV Subastian қурилмаси ёрдамида тадқиқотчилар 1 300 метр чуқурликдаги денгиз тубини ўрганган. Улар катта маржонлар, муз балиқлари, улкан денгиз ўргимчаклари ва саккизоёқлар яшайдиган экотизимни аниқлади. Олимларнинг тахминига кўра, ушбу жонзотлар ўнлаб ёки ҳатто юзлаб йиллар давомида муз остида мавжуд бўлиб келган.
Одатда, чуқур сув экотизимлари озиқ моддаларни ташқи манбалардан олади. Бироқ ушбу ҳудуд 150 метр қалинликдаги муз остида қуёш нури ва ташқи ресурслардан тўлиқ узилган эди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу экотизим океан оқимлари орқали келадиган озиқ моддалар ҳисобига яшаб келган.
Биологик тадқиқотлардан ташқари, мутахассислар минтақа геологияси ва физик океанографияси бўйича ҳам маълумотлар тўплаган. Улар автоном сувости қурилмалари ёрдамида муз эриши натижасида ҳосил бўлган сув океаннинг кимёвий ва физик хусусиятларига қандай таъсир кўрсатишини ўрганган. Ушбу маълумотлар иқлим ўзгариши Антарктида муз қоплами ва денгиз сатҳига таъсирини яхшироқ тушунишга ёрдам беради.
«Экспедиция илк бор шундай йирик шелф музлиги остидаги экотизимларни батафсил ўрганиш имконини берди. Ушбу кашфиёт ҳаёт қандай қилиб экстремал шароитларда мавжуд бўлиши мумкинлиги ҳамда иқлим ўзгаришининг Антарктидадаги таъсирини тушуниш учун ниҳоятда қимматли маълумотларни тақдим этди», — дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
АЭСда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг нархи қанча бўлади?
Ўзбекистон | 18:04 / 25.03.2025
ЖЧ-2026 саралаши: Эронга қарши ўйин олдидан
Спорт | 15:16 / 25.03.2025
Киевга яна зарба берилди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 13:57 / 23.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас Ўзбекистонга келади
Жаҳон | 23:50 / 26.03.2025
-
Аляскада самолёт музлаган кўл устига қулади. Унинг ичида бўлган оила 12 соатдан кейин қутқарилди
Жаҳон | 23:36 / 26.03.2025
-
АҚШга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди
Жамият | 23:34 / 26.03.2025
-
Бразилия собиқ президенти Жаир Болсонару давлат тўнтаришига уриниш айблови бўйича суд қилинади
Жаҳон | 22:57 / 26.03.2025
Мавзуга оид

10:12 / 18.03.2025
Овлоқ ва хавфли жой. Антарктидадаги базада олимлар ўз ҳамкасбидан қутқаришни сўрамоқда

13:34 / 07.03.2025
Денгиз музликларининг майдони тарихий минимумгача қисқарди

23:00 / 25.01.2025
Дунёдаги энг йирик айсберг бир йилда ўз майдонининг қарийб 9 фоизидан айрилди

13:57 / 24.01.2025