Ўзбекистон | 18:46 / 27.12.2018
7914
4 дақиқада ўқилади

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди

Вазирлар Маҳкамасининг “Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар:

36-банднинг биринчи хатбошидаги “миграция ва фуқароликни расмийлаштириш ҳамда эксперт-криминалистика хизматларининг” сўзлари “миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, шунингдек, эксперт-криминалистика хизматининг” сўзлари билан алмаштирилди.

38-банднинг биринчи хатбошидаги “миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизмати” сўзлари “миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси” сўзлари билан алмаштирилди.

42-бандда:

иккинчи хатбошидаги “миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматига” сўзлари “миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига” сўзлари билан алмаштирилди;

учинчи хатбошидаги “миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизмати” сўзлари “миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси” сўзлари билан алмаштирилди.

Қуйидаги мазмундаги 42-1, 42-2-бандлар қўшилди:

“42-1. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар шахсини тасдиқловчи вақтинчалик маълумотнома билан туман (шаҳар) ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига мурожаат этганда қуйидагилар амалга оширилади:

муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублиги унинг тугилган вақти ва жойи, қаерда яшаганлиги, тугилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги, ота-онаси, турмуш ўртоғи, фарзандлари ва бошқа яқин қариндошлари, аввалги доимий прописка қилинган манзили ҳақидаги маълумотларни аниқлаш орқали ўрганиб чиқилади;

Ўзбекистон Республикаси ёки бошқа давлат фуқаролигига мансублиги аниқланмаган тақдирда, туман (шаҳар) ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари шахсини тасдиқловчи вақтинча маълумотномани белгиланган тартибда беради, шунингдек, маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда доимий пропискани расмийлаштириш, яшаш гувоҳномасини ҳужжатлаштириш чораларини кўради.

42-2. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспорти билан аввал ҳужжатлаштирилган, аммо уни йўқотиб қўйган ва доимий пропискаси бўлмаган (суд қарори билан доимий пропискадан чиқариб юборилган ва/ёки доимий пропискага қўйишга асослари мавжуд бўлмаган) муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга истисно тариқасида, вақтинчалик прописка асосида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспорти қайта расмийлаштирилади.

42-3. Ушбу Низомнинг 42-1 ва 42-2-бандларида назарда тутилган ҳолларда фуқаролик паспортларни расмийлаштиришда ички ишлар органлари томонидан муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 21 ва 308-1-моддаларида назарда тутилган тартибда маъмурий жавобгарликдан озод этиш чоралари кўрилади.

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларнинг фуқаролик паспортларини расмийлаштириш учун давлат божлари туман (шаҳар) ички ишлар органлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларининг талабномасига асосан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджет маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод этиш ва паспортни расмийлаштиришда давлат божини қоплаш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда судларга ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади”.

70-бандга қуйидаги мазмундаги жумла қўшилди:

“Зарур бўлганда, реабилитация марказининг буюртманомасига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан уларга маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан йўл харажатлари учун пул берилади”.

Мавзуга оид