Жаҳон | 12:20 / 28.12.2018
7170
1 дақиқада ўқилади

2018 йилда Индонезияда табиий офатлар оқибатида 4,2 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлди

Фото: Aaron Favila/AP/TT

Бу йил Индонезияда табиий офатлар оқибатида ҳалок бўлган ва бедарак йўқолганлар сони кейинги ўн йилдаги рекорд миқдорга етди ва 3,2 минг кишини ташкил қилди. Бу ҳақда The Straits Times газетаси хабар берди.

Хабарда айтилишича, жорий йилда 2,4 мингдан ортиқ табиий офатлар юз берган ва 4,2 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган.

Энг фожиали офат сентябрда Сулавеси оролида юз берган бўлиб, зилзила ва цунами натижасида 2,2 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган.

Ҳукумат мамлакатда табиий офатлардан огоҳлантирувчи тизим самарасиз йўлга қўйилганини эътироф этмоқда. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид