Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп АҚШ жанубий чегарасини бутунлай ёпиб ташлаш билан таҳдид қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ жанубий чегараси тўлиқ ёпилиши мумкинлигини билдирди.
"Агарда демократ-обструкционистлар бизга девор қурилишини якунлаш учун пул беришмаса ҳамда мамлакатимиз ўралиб қолган бемаъни иммиграцион қонунларни ўзгартиришга йўл қўйишмаса, жанубий чегарани бутунлай ёпиб ташлашга мажбур бўламиз", деб ёзди Трамп Twitter саҳифасида.
22 декабрь куни АҚШдаги қатор федерал муассасалар конгресс янги бюджетни маъқулламагани учун ўз фаолиятини вақтинча тўхтатганди.
Дональд Трамп агарда мексика билан чегарада девор қурилишини молиялаштириш учун 5 миллиард доллар киритилмаса, бюджетни имзоламоқчи эмас, демократлар эса бундай харажатни ўз ичига олган ҳужжатни қўллаб-қувватламаяпти.
Мавзуга оид
11:20 / 01.07.2026
Россия 7 та темирйўл чегара пункти фаолиятини тўхтатди
10:14 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудларни ўзаро алмашди
18:14 / 28.05.2026
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегара тўғрисидаги битим ратификация қилинди
22:20 / 09.05.2026