Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Гватемала, Гондурас ва Сальвадорга ёрдам тўхтатилишини эълон қилди
АҚШ Гватемала, Гондурас ва Сальвадорга ёрдам кўрсатмайди, чунки бу давлатлар Вашингтон учун, жумладан муҳожирлар билан боғлиқ вазиятда, “ҳеч нарса қилмаяптилар”. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп айтиб ўтди.
“Айтишларича, Гондурасда янги муҳожирлар карвони йиғилмоқда, улар эса бунга қарши ҳеч нарса қилмаяптилар. Биз узоқ йиллардан бери АҚШдан фойдаланаётган бу учта давлатга ёрдамни тўхтатамиз”, деб ёзган Трамп.
Трамп аввалроқ америкалик қонун чиқарувчиларга ултиматум эълон қилиб, агар Мексика билан девор қуришга пул ажратмасалар, жанубий чегарани ёпиш билан таҳдид қилган. Чегарада девор қурилиши бўйича баҳслар АҚШ конгресси вақтинчалик бюджетни қабул қилмагани ва ҳукумат ишининг вақтинчалик тўхташига олиб келган.
Мавзуга оид
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
11:07 / 10.07.2026
БМТ ҳисобот берди: давлатлар 2030 йилгача қўйилган мақсадларга секин эришмоқда
20:35 / 09.07.2026
АҚШ–Эрон эскалацияси сулҳ тугаганини англатадими?
10:20 / 09.07.2026