Хакерлар шимолий кореялик қочоқлар ҳақидаги маълумотларни ўғирлашди
Хакерлар КХДРлик мингга яқин қочоқ ҳақидаги маълумотларни қўлга киритишди. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг «Ёнхап» агентлиги хабар берди.
Шимолий кореялик 997 нафар қочоқ ҳақидаги батафсил маълумотлар ёзилган файл Сеулдаги миграция маркази компьютерида бўлган. Маълум бўлишича, компьютер вирус билан зарарланган ва ундаги маълумотлар вирус муаллифлари қўлига тушган.
Бу хабарни Корея бирлашув вазирлиги вакиллари ҳам тасдиқлашди.
Маълумотлари хакерлар қўлига тушган барча шахсларга бу ҳақда маълум қилинган. Полиция ҳозирча хакерлик ҳужуми ортида ким турганини аниқлай олмади.
Аввалроқ 2018 йил январидан ноябрига қадар Шимолий Кореядан Жанубий Кореяга 1042 киши қочиб ўтгани айтилганди.
Мавзуга оид
23:22 / 22.11.2024
КХДР ўз аскарларини Украина урушига юборгани эвазига Россиядан ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларини олган
17:46 / 22.11.2024
WSJ: Украина зарбаси оқибатида КХДР армияси генерали яраланди
20:56 / 21.11.2024
Путин Пхенян ҳайвонот боғига шер ва иккита айиқ совға қилди
19:15 / 20.11.2024